Линклар

logo-print
Ислом Конференцияси ташкилоти Суриядаги уруш ҳаракатларидан азият чеккан аҳолига 70 миллион долларлик гуманитар ёрдам жўнатишни режаламоқда.

Ислом конференцияси ташкилоти ва БМТ экспертлари ўтган ой Сурияга сафар қилганидан сўнг сурияликларга ёрдам кўрсатишга қарор қилинган.

Ҳозир Ислом конференцияси ташкилоти БМТ билан бирга ёрдамга мухтож сурияликларга озиқ-овқат ва тиббий дори дармонлар жўнатиш дастурини ишлаб чиқмоқда.

БМТ Сурияда бир миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга мухтож эканини билдирди.

Ислом конференцияси ташкилотига аъзо бўлган 57 давлат орасида Сурия ҳам бор.
XS
SM
MD
LG