Линклар

Покистон президенти Ҳиндистон Бош вазири билан учрашди


Покистон президенти О.Зардорий (ч) ва Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ, Деҳли, 2012 йил 8 апрел.

Покистон президенти О.Зардорий (ч) ва Ҳиндистон Бош вазири М.Сингҳ, Деҳли, 2012 йил 8 апрел.

Покистон президенти Осиф Али Зардорий Ҳиндистонга бир кунлик норасмий сафарини бошлади.

Ражастон штатидаги муқаддас зиёратгоҳини бориб кўришидан олдин Зардорий Ҳиндистон Бош вазири Манмохан Сингҳ билан учрашди.

Икки раҳбар учрашув дўстона ва конструктив бўлганини айтди.

Бу Покистон давлат раҳбарининг етти йилдан ортиқ вақтдан бери Ҳиндистонга биринчи ташрифидир.

2008 йилда покистонлик жанггарилар Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида террор ҳужуми уюштирганидан кейин тинчлик музокаралари издан чиққан эди.

8 апрел кунги учрашувда Зардорий ва Сингҳ ўзаро муаммоларни ҳал қилиш учун музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

Ҳиндистонлик журналист Прам Шанкар ўтган давр мобайнида ўзаро алоқалар бир оз илиқлаша бошлаганини айтди.

Бироқ Кашмир минтақаси ва покистонлик жанггариларнинг Ҳиндистонга қарши фаолияти каби нозик масалалар ўзаро муносабатларда таранглик сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG