Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:53

Ўзбекистон автомобиллари Қозоғистонда ҳам харидоргир


GM-Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган Матиз автомобили.
GM-Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган Матиз автомобили.

Қозоғистонлик харидорлар кўпроқ "Матиз" автомобилига қизиқиш билдирмоқда.


Қозоғистонда “GM Uzbekistan” АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар савдоси ҳажми ошиб бормоқда.

2012 йилниннг январ-феврал ойларида Қозоғистонда 260та автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробардан кўпдир.

Қозоғистон пойтахти Остонадаги Евроосиë институтининг Иқтисодиëт факултети декани Сапарбой Жубаев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Қозоғистонда кўпроқ сотилаётганига бир неча сабаб борлигини айтди.

Жубаевга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар техник, экологик ва бошқа жиҳатлардан замон талабларига жавоб беради.

Иккинчидан, иқтисодий бўҳрондан кейин қозоғистонликлар кўпроқ Матиз каби тежамкор ва ихчам автомобиллар харид қилишга ҳаракат қилмоқда.

Учинчидан, қозоғистонликлар арзон ва эски “иномарка”дан кўра қимматроқ бўлса ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автомобилни миниш яхши эканини тушуниб етмоқда.

Айни пайтда, Сапарбой Жубаев Қозоғистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотадиган ширкатлар кам эканини айтди.

Қуйида Сапарбой Жубаев билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.





2012 йилнинг дастлабки икки ойи ҳисоботига кўра, Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида Неския бешинчи ўринни, Матиз январ ойига нисбатан 13 поғонага юқорилаб, еттинчи ўринни эгаллаган.

“Qncepto consulting” маълумотига кўра, ўтган йил Қозоғистонда “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 3 минг 829та автомобил сотилган.
XS
SM
MD
LG