Линклар

logo-print

Озарбайжон мухолифати Алиев истеъфосини талаб қилмоқда


Бокуда 8 апрел куни бўлиб ўтган намойишдан лавҳа.

Бокуда 8 апрел куни бўлиб ўтган намойишдан лавҳа.

Якшанба куни Бокуда ўтган аксилҳукумат митингида озарбайжон мухолифати мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш ва президент Илҳом Алиевнинг истеъфога кетиши чақириғи билан чиқди.

Шунингдек, митингчилар расмийлардан ўтган йилги намойишлар чоғида қўлга олинган маҳбусларнинг озод қилинишини ҳам талаб қилдилар.

Ўтган йилги аксилҳукумат чиқишлари Озарбайжон расмийлари томонидан куч билан тарқатиб юборилганидан бери бу мухолифат томонидан уюштирилаётган биринчи рухсат этилган норозилик тадбиридир.

Ташкилотчилар митингда 10 мингдан зиёд киши қатнашганини эълон қилди, Бироқ Боку полицияси намойишчилар 1200 дан ошмаслигини билдирди.

Митингда сўзга чиққан мухолифатчилар мамлакатда коррупция даражасининг юқорилиги, демократик эркинликларнинг бўғилаётгани, нефтдан келаётган даромадларнинг адолатсиз тақсимланаётгани, Қорабоғ муаммоси ҳал қилинмаётгани учун расмийларни танқид қилдилар. Хусусан, ”Мусавот” партияси лидери Иса Гамбар, “Озарбайжонда ўзгаришлар бўлиши муқаррар” экани, Алиев режими бутун имкониятларини сарфлаб, битириб бўлганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG