Линклар

logo-print

Дамашқ исёнчилардан кафолатнома сўраяпти


Сурия президенти Башар Ассад БМТ махсус элчиси Кофи Аннан билан музокаралар чоғида.

Сурия президенти Башар Ассад БМТ махсус элчиси Кофи Аннан билан музокаралар чоғида.

Сурия расмийлари исёнчилардан жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича кафолатнома ёзиб беришни талаб қилмоқда.

Бу талаб бажарилган тақдирда Дамашқ ҳукумат қўшинларини исёнчи шаҳарлардан олиб чиқиб кетишга ваъда бермоқда.

БМТ махсус элчиси Кофи Аннан томонидан аввалроқ Сурия расмийларига тақдим этилган тинчлик ўрнатиш режасида 10 апрелгача ҳукумат қўшинларининг аҳоли пунктларидан олиб чиқиб кетилиши кўзда тутилганди.

Сурия ташқи ишлар вазирлиги вакилига кўра, президент Башар Ассад бунга рози, бироқ расмий Дамашқ исёнчилардан ўт очмаслик тўғрисида ёзма кафолатнома сўраяпти.

Айни пайтда Сурияда мухолифатчиларга қарши ҳарбий амалиётлар давом этмоқда. Маълумотларга кўра, якшанба куни исёнлар турган Идлиб шаҳри тўпга тутилгани оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG