Линклар

Ливия собиқ диктатори Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайфул Ислом Ҳаага Халқаро жиноят судига топширилмайди.

Ливия Адлия вазири Али Ашур коррупция, қотиллик ва зўравонликда айбланаётган Сайфул Ислом Ливияда суд қилинишини маълум қилди.

Ўтган йил ноябр ойида қўлга туширилган Қаддафийнинг ўғли ҳозирда Зинтан шаҳридаги махфий қамоқхонада ушлаб турилибди.

Халқаро жиноят суди Сайфул Ислом топширилишини талаб этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG