Линклар

logo-print
Сурияда сўнгги тўрт ой ичида ҳукумат кучлари асосан тинч фуқаролар бўлган юздан ортиқ одамни судловсиз қатл этган.

Бу ҳақда Ҳюман райтс уотч ташкилоти бугун ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ташкилотга кўра, оммавий қатломлар асосан ўтган ой Суриянинг Хомс ва Идлиб шаҳарларида содир этилган.

Инсон ҳақлари фаолларига кўра, охирги икки кунда Идлиб ва Алеппо вилоятлари ва Ҳама шаҳрининг артиллерия ҳужумига тутилиши оқибатида камида 160 нафар одам ўлдирилган.

Фаоллар тақдим этган маълумотга кўра, Сурияда қуролли можаро бошланганидан буён ҳаммаси бўлиб 9 мингдан зиёд одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG