Линклар

logo-print
Санкт Петербург шаҳридаги Россия Ички ишлар вазирлигининг хориж фуқароларини сақлаш марказидан 11 мухожир қочган.

Lifenews.ru хабарига кўра, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган мухожирлар марказ эшигига осилган қулфни бузиб, полиция ходимларига қаршилик кўрсатиб қочишган.

Ҳибсда ушлаб турилган муожирлар икки қўриқчини арматура билан уришган.

Ҳозирга қадар қочган мухожирларнинг бир нафари ушланди.

Санкт петербургдаги хорижлик фуқароларини сақлаш марказидан қочган мухожирларнинг тўрт нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.

Россияда мухожир ишчиларнинг кўпчилигини Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ташкил этади.
XS
SM
MD
LG