Линклар

logo-print
Ўзбекистонда LiveJournal оммабоп порталига тўсиқ олиб ташланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон ичкарисидаги мустақил блоггерлар Озодликка маълум қилишди.

Авваллари LiveJournal ўзбекистонликлар учун қисман очиқ бўлган ушбу жонли журнал ўтган ой ўрталарида Ўзбекистонда тўсиққа учрагани хабар қилинганди.

Бу жонли журналда Ўзбекистонда аввалдан тўсиб қўйилган қатор веб саҳифалари, жумладан Ferghana.ru ахборот агентлиги саҳифаси ўз кундалигига эга ва агентликнинг Марказий Осиë¸ хусусан Ўзбекистонга оид хабарларини тўсиқсиз ўқиш мумкин эди.

Лекин, LiveJournal орқали Ўзбекистонда айрим таниқли блоггерлар саҳифаларига кириш имконсиз бўлиб қолмоқда.

Россиядаги “Адолатли сайловлар учун”, деб номланган норозилик тадбирларини мухолифат айнан ижтимоий тармоқлар орқали мувофиқлаштирган ва бунда LiveJournal блоггерларининг ҳам роли катта бўлган.
XS
SM
MD
LG