Линклар

Ространснадзор “ЮТэйр” ширкатининг ATR-72 учоқлари парвозини Тюмендаги ҳалокат сабаблари аниқлангунга қадар тақиқлаб қўйди.

2 апрел куни Тюмен яқинида рўй берган учоқ ҳалокати оқибатида 32 йўловчи ҳалок бўлди, 11 одам турли тан жароҳати олди.

Ҳалокатнинг парвоз ва техник носозликлар билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилган.

2011 йил бошидан бери Россияда рўй берган учоқлар ҳалокати оқибатида 120 дан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG