Линклар

Нашр Қозоғистон жанубида ўзбек ва қозоқ тилларида ҳар ой икки минг нусхада чиқяпти.

“Туркистон тонги” газетаси бош мухаррири ўринбосари, танқили адабиётшунос олим Ботир Норбоевнинг айтишича, минтақада яшаётган туркий халқлар тарихи ҳақида маълумот бериш, Қозоғистонга меҳнат қилгани келаётган муҳожирлар учун бироз бўлса-да амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бу ишга қўл урилган.

- Бу ерга Ўзбекистондан жуда кўп меҳнат мухожирлари келади, бировлар ишлаб-ишлаб пулини олаолмайди. Уларни ҳаётини ҳам ёритмоқчимиз, - дейди Норбоев.

“Туркистон тонги” нашрининг таъсисчи Ўзбек ва қозоқ зиёлийлари уюшмасидир.

Уюшма келаси ойдан бошлаб “Туркистон тонги” газетаси тўрт минг нусхада чиқаришни режаламоқдалар.
XS
SM
MD
LG