Линклар

logo-print
Қирғизистон Олий суди таниқли журналист Алишер Соипов ўлими билан боғлиқ маҳкама ишини қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор чиқарди.

Ўш шаҳрида ўзбек тилида нашр этилувчи "Сиёсат" газетасининг 26 ёшли муҳаррири Алишер Соипов 2007-йил октябрида номаълум қуролли шахс томонидан отиб кетилган эди.

Журналистнинг отаси Аваз Соиповнинг айтишича, ўғлини ўлдиришда айбланиб, икки йил муқаддам 20 йилга озодликдан маҳрум этилган Абдуфарит Расулов жиноят содир этилган пайти бошқа жойда бўлган.

Расулов 2009 йил февраль ойида Боткен милицияси томонидан ҳибсга олинганди. Милиция ҳибсга олиш чоғида унинг ёнидан Макаров тўппончаси топилганини маълум қилган.

Журналистнинг айни тўппончадан отиб ўлдирилгани хабар қилинган. "Сиёсат" журналининг муҳаррири Алишер Соипов Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг ашаддий танқидчиларидан бири сифатида танилганди.

Журналист ўлимидан саккиз ой ўтиб, Аваз Соипов Ўзбекистон президентини ўғлини ўлдиришга буйруқ беришда айблаб чиқди.
XS
SM
MD
LG