Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:58

Сиз ўзингизни эҳтиёткор одам, деб биласизми?


Качалово бозорида 3 апрел куни рўй берган ёнғинда 17 нафар ўзбекистонлик нобуд бўлди.
Качалово бозорида 3 апрел куни рўй берган ёнғинда 17 нафар ўзбекистонлик нобуд бўлди.

“Ҳафта саволи”нинг бугунги рукнида қўйилган савол апрелнинг дастлабки 10 кунлигида юз берган уч фожеадан келиб чиқди: Сиз ўзингизни эҳтиёткор одам, деб биласизми?

3 апрел куни тонгги соат 5 ларда Москва шаҳридаги Качалово бозорига тегишли омборлардан бирида чиққан ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди.

Нобуд бўлганларнинг аксарияти ўзбекистонлик эканлиги хабар қилинди.
3 апрел куни тонгда Марғилон шаҳри, Тошлоқ маҳалласи, Шоҳимардон кўчаси 1 уйда газ портлаб, икки гўдак онасиз қолди.

Орадан 5 кун ўтиб, 8 апрел куни Шаҳрисабз туманидаги газ қуйиш шаҳобчаларидан бирида газ портлаб шаҳобча ишчиси ҳалок бўлди.

Тилга олинган уччала фожеанинг ҳам қатор сабаблари бор.

Ўша сабаблардан бири элементар эҳтиётсизлик ҳамдир.

Агар Качалово бозори омборида яшаганлар ёнғин рўй бериши эҳтимолидан келиб чиқиб тайёргарлигини кўриб қўйганида, марғилонлик аёл хонада газ ҳиди сезганида гугурт ёқмаслик кераклигини билганида, шаҳрисабзлик ишчи хавфсизлик қоидаларига амал қилганида, яъни улар бироз ЭҲТИЁТКОРРОҚ бўлганларида, балки омон қолган бўлардилар.

Бу “Ҳафта саволи” апрелнинг дастлабки 10 кунлигида юз берган ана ўша уч фожеадан келиб чиқди: Сиз ўзингизни эҳтиёткор одам, деб биласизми?

Сарвар Усмон бу саволни дорбоз Хуршида бонуга, ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстга, Абдували қори Мирзаевнинг акаси Абдуғани қорига, қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири Қодиржон Ботировга ва бошқа бир қатор ўзбекистонликларга берди.

Ҳафта саволи: Сиз ўзингизни эҳтиёткор одам, деб биласизми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:46 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG