Линклар

logo-print

Эрматов Лондондаги олимпиада ўйинларида ҳакамлик қилади


Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов.

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов.

Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов Лондонда ўтказиладиган 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ҳакамлик қилади.

ФИФА томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра, Олимпиада ўйинларида ҳакамлик қилишда Равшан Эрматовга ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беради.

Лондонда ўтказиладиган ўйинлар учун ФИФА турли конфедерациялардан жами 16 нафар бош ҳакам ва 32 нафар ёрдамчи ҳакамни танлаб олган.

Шу кунгача тўрт маротаба Осиё қитъасининг энг яхши ҳаками деб топилган Равшан Эрматов айни пайтда жаҳондаги энг зўр ҳакамлар рўйхатида ҳам муносиб ўринларни эгаллаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG