Линклар

БМТ ва АҚШ Дамашқ хатти-ҳаракатларини қораламоқда


БМТмахсус элчиси Кофи Аннан тақдим этган тинчлик режасига кўра, бугундан бошлаб Дамашқ мамлакат шаҳарларидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим.

БМТмахсус элчиси Кофи Аннан тақдим этган тинчлик режасига кўра, бугундан бошлаб Дамашқ мамлакат шаҳарларидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим.

БМТ ва АҚШ расмийлари Туркия чегараолди ҳудудида суриялик ҳарбийлар томонидан қочқинларга қилинган ҳужум ва Сурия-Ливан чегарасида содир бўлган отишмани кескин қоралаб чиқди.

Кеча содир бўлган мазкур ҳодисалар чоғида ливанлик журналист ҳалок бўлган, суриялик тўрт нафар қочқин ва туркиялик таржимон аёл эса яраланган.

АҚШ Давлат департаменти вакили Виктория Нуландга кўра, бу нохуш ҳодисалар Сурия президенти Башар Ассаднинг БМТ махсус элчиси Кофи Аннан томонидан тақдим этилган тинчлик режаси бўйича ўз мажбуриятларини тўла бажаришни истамаётганини яна бир карра тасдиқлайди.

Бугундан, яъни 10 апрелдан бошлаб кучга кирадиган Кофи Аннан режасига кўра, Сурия шаҳарларидан ҳукумат қўшинлари ва оғир ҳарбий техника олиб чиқиб кетилиши лозим.

Айни пайтда суриялик фаоллар Башар Ассад режимининг мазкур тинчлик режасини амалга оширишга ҳозир эканини кўрсатувчи ҳеч қандай аломат кўзга ташланмаётганини таъкидламоқдалар. Уларга кўра, Сурияда душанба кунининг ўзида содир бўлган тўқнашувлар чоғида 150 киши ҳалок бўлган.

Якшанба куни Дамашқ ҳарбий амалиётларни тўхтатиш эвазига мухолифатдан ўт очишни бас қилиш бўйича кафолатнома ёзиб беришни талаб қилганди. Сурия мухолифати бу таклифни рад этган.
XS
SM
MD
LG