Линклар

Эрон ядровий дастури бўйича дастлабки музокара Истанбулда ўтади


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солеҳий.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солеҳий.

Эрон ўз ядровий дастури бўйича халқаро музокаралар биринчи босқичининг Истанбул шаҳрида ўтказилишига розилик берди.

14 апрелга белгиланган мазкур учрашувда Буюк Британия, Хитой, Франция, Германия, Россия ва АҚШ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Истанбулда музокара ташкил қилиш таклифига аввал-бошдан рози бўлиб турган Теҳрон кейинроқ ўзининг эски иттифоқчиси Дамашқнинг райига қараб учрашув жойини Бағдодга кўчиришни таклиф қилганди. Бу Туркия расмийларининг суриялик мухолифатчиларни қўллаётгани билан изоҳланганди.

Бироқ хавфсизлик бўйича Эрон олий кенгаши кеча эълон қилган баёнотда музокараларнинг биринчи босқичи Истанбулда бўлиб ўтиши, бу музокара муваффақиятли якунланган тақдирда, кейинги учрашув Ироқ пойтахтида ташкил этилиши мумкинлиги билдирилган.
XS
SM
MD
LG