Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:20

Калугада қулаган самолётни ўзбекистонлик бошқарган


6 апрел куни Россиянинг Калуга вилоятида қулаб тушган самолётни Ўзбекистон фуқароси бошқаргани айтилмоқда.

Калуга вилояти Тергов қўмитаси жума куни кечки соат 8 ларда Малоярославка туманидаги Кудиново аэродромидан учган СМ-2000 енгил моторли самолёт қўлаши сабабларини тафтиш этмоқда.





Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Калуга вилояти Бош бошқармаси вакили Андрей Самойлов Озодлик билан суҳбатда, қулаш оқибатида 4 киши, жумладан самолётни бошқарган 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳалок бўлганини тасдиқлади.

- Самолётни ўзбекистонлик Ибрагимов Руслан бошқаргани аниқланди. Ибрагимов Руслан келиб дам олиш кунлари доимо самолётни ижарага олиб учган. Самолёт Москва фуқаросига тегишли бўлган. Нобуд бўлганлар ичида уч эркак ва бир аёл бўлган, дея маълум қилади вазирлик ходими Андрей Самойлов.

Терговчиларга кўра, ҳаваскор учувчи Руслан Ибрагимов бошқарган СМ-2000 самолёти 19:30ларда Кудиново аэродромидан кўтарилган ва ярим соатлардан кейин 2 километр нарироқда қулаб тушган. Қурбонлар енгил моторли самолётда сайрга чиққани айтилмоқда.

Терговчилар самолёт қўлашининг дастлабки иккита версияси: учувчи хатоси ёки учоқдаги носозликка оид эҳтимолларни тафтиш қиломқда.

Бу ўтган ҳафта давомида Россияда содир бўлган тўртинчи авиаҳалокатдир. Эслатиб ўтамиз, 2 апрел куни Тюмен яқинида ATR-72 йўловчи авиалайнери қулаши оқибатида 31 киши ўлди, 12 киши тирик қолди. 6 апрел куни Карелияда Agusta-119 ва Татаристонда Bell-407 вертолётлари ағдарилиб тушди.

Жами бу авиаҳалокатларда 36 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG