Линклар

Тинчлик режасига қарамай, Сурияда тўқнашувлар давом этмоқда


Ҳомс шаҳридаги вайрон бўлган бино, 2012 йил 10 апрел.

Ҳомс шаҳридаги вайрон бўлган бино, 2012 йил 10 апрел.

БМТ қўллаб-қувватлаган тинчлик режасига мувофиқ бугун Сурия ҳукумати ўз қўшинларини исёнчи шаҳарлардан олиб чиқиши кераклигига қарамай, тўқнашувлар давом этмоқда.

Суриялик фаолларга кўра, ҳукумат кучлари 10 апрел куни Ҳама ва Ҳомс шаҳарларини тўплардан ўққа тутган.

Бир кун олдин ҳукумат кучларининг ҳужуми оқибатида 150 одам, асосан, тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлган.

9 апрел куни Сурия кучлари Туркия ҳудудини ўққа тутгани натижасида икки киши нобуд бўлди, бир неча одам яраланди. Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурияни “чегарани бузганликда” айблади.

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан Дамашқ расмийларига таклиф қилган тинчлик режасига мувофиқ 10 апрел кунига қадар Сурия ҳукумати шаҳарлардан ўз қўшинларини олиб чиқиши керак.

Шундан сўнг томонлар 48 соат давомида ўт очишни тўхтатиши назарда тутилган.
XS
SM
MD
LG