Линклар

Ўзбекистон ҳукумати онкология соҳасини ривожлантириш ва моддий-техник базасини мусаҳкамлаш дастурини маъқуллади.

12.уз ахборот портали хабарига кўра, 2012-2015 йилларга мўлжалланган дастур қиймати қарийб 70 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Айни пайтда, ўтган ҳафта Ислом тараққиёт банки директорлар кенгаши Ўзбекистонда онкология соҳасини ривожлантириш лойиҳаси учун 37 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш ҳақида қарор қабул қилди.

Шу маблағ ҳисобига онкология соҳасида фойдаланиладиган замонавий асбоб-ускуналар ва қурилмалар сотиб олиш режаланган.
XS
SM
MD
LG