Линклар

Афғонистондаги худкуш ҳужумларда 17 киши нобуд бўлди


Афғонистоннинг Ҳирот вилоятидаги худкуш ҳужум, 2012 йил 10 апрел.

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятидаги худкуш ҳужум, 2012 йил 10 апрел.

Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятидаги Муса Қала туман полицияси идорасига худкуш ҳужум уюштирилгани оқибатида полициянинг саккиз ходими нобуд бўлди, бир неча одам яраланди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, полиция идорасига бостириб киришга уринган уч худкушдан бирини хавфсизлик ходимлари отиб ўлдирганидан сўнг, икки худкуш ўзини портлатган.

Ундан олдин Ҳирот вилоятининг Гузара туман ҳокимияти биносига қуролли ҳужум уюштирилгани оқибатида тўққиз одам ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.

Хабарларга кўра, қурбонлар орасида полиция ва тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.
XS
SM
MD
LG