Линклар

logo-print
Шимолий Корея расмийлари шу ҳафтага режаланган ракета парвозига тайёргарлик ишлари тугаганини маълум қилди.

Фазо тадқиқотлар маркази вакиллари иштирокида сешанба куни Пхенянда ўтказилган матбуот анжуманида хорижий журналистлар ҳам қатнашди.

Ўтган ой Пхеньян расмийлари Шимолий Корея давлати асосчиси Ким Ир Сен туғилган куннинг 100 йиллиги муносабати билан 12 – 16 апрел кунлари Ер орбитасига сунъий йўлдош олиб чиқадиган ракета учирилишини эълон қилган.

Шимолий Корея ўзининг ракета дастури тинч мақсадни кўзлаганини иддао қилмоқда.

Ракета учириш БМТ резолюцияларига зид эканини таъкидлаган Япония, Жанубий Корея ва АҚШ Пхеньян баллистик ракета синовини амалга ошираётган бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирган.

Хабарларга кўра, айни пайтда, Шимолий Корея учинчи ядровий синовни ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG