Линклар

logo-print

Ўзбекистонда газ ва иссиқлик таъминоти ҳақида қонун қабул қилинади


Ўзбекистонда 2012 йил охиригача ички бозорда газ ва иссиқлик таъминотини яхшилаш ҳақида қонунлар қабул қилинади.

Вазирлар маҳкамаси расмийси айтганига асосланиб РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, газ таъминотини яхшилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси июн ойида, иссиқлик таъминотини яхшилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси сентябр ойида муҳокама учун Олий Мажлисга тақдим қилиниши режаланган.

Ўзбекистоннинг аксар вилоятлари аҳолиси, айниқса, қиш фаслида газ таъминотида узилишлар бўлишидан шикоят қилиб келмоқда.

Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб Хитойга газ экспорт қила бошлади.

Айни пайтда, Ўзбекистон 1 апрелдан бошлаб Тожикистонга табиий газ етказиб бериш тўхтатилишини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG