Линклар

Халқаро қизил хоч қўмитаси делегацияси Туркманистондаги бир нечта қамоқхонани бориб кўрди.

Қароргоҳи Женевада жойлашган ташкилот эълон қилган баёнотга кўра, делегация аъзолари Туркманистон расмийлари билан ҳамкорликни давом эттириш борасида музокаралар олиб борган.

Халқаро қизил хоч ташкилотининг Тошкентдаги вакили Ойгул Халайле ўз ташкилоти вакиллари Туркманистондаги маҳбуслар билан юзма-юз сўзлаша олмаганини айтди.

- Делегация қамоқхоналарга бориб маҳбуслар қандай яшаётгани, кундалик ҳаётга нималар билан шуғулланаётгани билан танишдилар. Иккита жойга боришган бўлса, маҳбуслар билан юзма-юз учрашишмаган, - деди Халқаро қизил хоч ташкилоти вакили Ойгул Халайле.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маҳбуслар билан тўлиб тошган ва касалликлар тарқалгани айтиладиган қамоқхоналарни халқаро ташкилотлар вакиллари бориб кўриши учун рухсат бермагани учун Туркманистон ҳукуматини тез-тез танқид қилиб келган.
XS
SM
MD
LG