Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:16

Хонлик пойтахти Хива


Хива қадимги архитектура ëдгорликлари чиройи билан одамни лол қолдиради. Европалик туристлардан бири айтганидай, эртаклар оламига тушдим мен.

Илк кўзим тушган нарса Ичон қалъада нон ëпаëтган аëллар бўлди.

Кейин билишимча, ўтин қимматлиги туфайли тўртта-бешта оила битта тандирда бирданига нон ëпишаётган экан.

Газ бўлмаган қишда ғўзапоя хиваликлар жонига оро кирди. Ғўзапоянинг бир боғи 700-1000 сўм атрофида бўлди. Лекин Хива аҳли сўзларига кўра, пул фақат ўтинга кетгани йўқ. Печкада зангори олов бор йўқлигидан қатъий назар газ учун барибир пул ушлаб қолинади.

Хамири сутга қилинадиган Хива нонлари жуда ҳам ширин.

Эркаклар пул топиш илинжида Россияга кетган.

Ичимлик суви муаммоси дарҳол кўзга ташланади. Қадимги бинолар чиройи орасида одамларнинг кунда икки марта шаҳар канализациясидан сув олиш учун "қоровуллик" қилаётгани манзарасини кўриш мумкин.

Бу манзарага кўзи тушган туристлар "қудуқ" деб ўйлаб қизиқиб яқинроқ келишди, аммо қизларнинг канализация люки олдида ўтиришганини кўриб ҳайрон қолишди.

Мени ҳайрон қолдирган нарса Тошкент ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бўлгани каби "Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан" шиорининг кўзга ташланмагани бўлди.

XS
SM
MD
LG