Линклар

Ўзбекистондаги 7570 тарихий обидадан тўрттаси ЮНЕСКО рўйхатига кирган, яна 36 ëдгорлик бу рўйхатга киритилиши мумкин.

Ўзбекистон ҳудудидаги 36 маданий ëдгорлик БМТнинг маданият идораси ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Озодлик радиосига Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати вакили Хиндол Мадраҳимов билдирди.

Мадраҳимовга кўра, Ўзбекистон ҳудудидаги Оқ Остона бобо, Араб ота, Дилкушо, Мир Саййид Баҳром мақбаралари, Баҳовуддин Нақшбанд, Чор Бакр, Шайх Мухтор вали, Ҳаким ат-Термизий, Работул Малик мажмуалари, Қирққиз саройи, Хон банди тўғони каби ëдгорликларнинг паспортлари таëрланиб, ЮНЕСКОга топширилган.

Шу кунгача Ўзбекистондаги тўртта тарихий ëдгорлик Юнесконинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Булар Хивадаги Ичон-Қала, Бухоро, Шаҳрисабз, Самарқанд шаҳарларидир.

Қўшни Қозоғистондаги Сари Арқа водийси, Тамғали тоғидаги суратлар, Жанубий Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий мақбараси ҳам бу рўйхатга киритилган.

Хиндол Мадраҳимовга кўра, Ўзбекистон ҳудудида 10 мингдан зиëд тарихий маданий обида мавжуд, шулардан 7570 таси давлат муҳофазасига олинган.

Умумжаҳон мероси


1972 йилда ЮНЕСКО дунëдаги маданият ва табиатга оид нодир меросни асраш мақсадида махсус конвенцияни қабул қилган эди. Бу конвенцияни Ўзбекистон дохил 187 мамлакат эътироф қилган.

Юнесконинг 2011 йилги рўйхатида 936 ëдгорлик бор.

Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш тадбири йилда бир марта ўтказилади.

У ëки бу ëдгорлик ЮНЕСКО талабларига жавоб бермай қўйса, рўйхатдан чиқарилиши мумкин.

Реставрация баҳонасида ëдгорликларни ортиқча ялтиллатиб юборилиши ҳам ЮНЕСКО талабларига тўғри келмайди.

1994 йилда Бухородаги Чор минордан биттаси ағдарилиб тушган эди. Кейин бу минора замонавий қурилиш воситалари билан қайтадан тикланган.

Бу ўринда ЮНЕСКО тўрт минорадан фақат учтасини нодир обида сифатида рўйхатга киритиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG