Линклар

АҚШдаги Республикачилар партиясидан президентликка номзоди кўрсатилиши учун кураш олиб бораётган Рик Санторум ўзининг сайлов пойгасидан чиққанини эълон қилди.

Республикачиларнинг консерватив қаноти вакили бўлмиш Рик Санторум бир неча штатда ўтказилган дастлабки сайловларда ғалаба қозонган, бироқ у бошқа бир номзод – Массачусетс штатининг собиқ губернатори Митт Ромнини ортда қолдириб кетишга муваффақ бўлолмаган.

Кузатувчилар Санторум сайлов пойгасини тарк этганидан сўнг бўлажак сайловларда демократ Барак Обамага айнан Митт Ромни рақиб сифатида чиқиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG