Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши Дамашқни жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди


БМТ Хавфсизлик кенгаши сешанба куни Сурия расмийларини аввалроқ халқаро элчи Кофи Аннан билан келишилган тинчлик режаси шартларига риоя қилишга ҳамда 12 апрел тонгигача мухолифатга қарши барча жанговор ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Хавфсизлик кенгаши аъзолари Дамашқнинг 10 апрелгача йирик шаҳарлардан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ваъдасига қарамай, Сурияда қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этаётганидан “чуқур хавотир” изҳор қилдилар.

Аввалроқ Сурия расмийлари билан тинчлик режаси бўйича музокара олиб борган БМТ махсус элчиси Кофи Аннан бу режа муваффақиятига ишонишини, бироқ бунинг учун мамлакат раҳбарияти яқин соатлар ичида “ўз йўналишини тўлалигича ўзгартириши” кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG