Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шимолий Кореяни парвози яқин кунларга мўлжалланган реката учириш режасидан воз кечишга чақирди.

Пхенян ракета Корея халқ демократик республикаси асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан коинотга сунъий йўлдош олиб чиқажагини билдирмоқда.

Бироқ Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари бу ерда гап баллистик ракета синови ҳақида кетаяпти, деб ҳисоблайдилар.

АҚШ Давлат котибига кўра, ракета учирилиши Шимолий Кореяга қўшни бўлган мамлакатлар учун тўғридан-тўғри хавф бўлиб ҳисобланади.

- Биз пойтахтларда ҳам, БМТнинг Ню Йоркдаги қароргоҳида ҳам бу вазиятни муҳокама қилаяпмиз ва зарур чораларни кўраяпмиз. Мен, агар Шимолий Корея ўз халқи учун осойишта келажак тиласа, ракета учирмаслиги лозимлигини таъкидламоқчиман. Бу ракетанинг учирилиши минтақа хавфсизлиги учун жиддий таҳдидга айланади, - деди Ҳиллари Клинтон.

Бугун Пхенянда Корея Меҳнат партиясининг конференцияси очилади. Ҳукмрон партиянинг бу анжуманида унга бош котиб қилиб Ким Чен Ин сайланиши кутилмоқда. Ким Чен Ин ўтган йил декабрида вафот этган давлат раҳбари Ким Чен Ирнинг ўғлидир.
XS
SM
MD
LG