Линклар

logo-print

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаролари ёнғинда ўлди


Бир ҳафта ичида Россиядаги ўзбекистонлик мардикорларнинг ёнғинда нобуд бўлиши ҳолати иккинчи марта юз берди.

Бир ҳафта ичида Россиядаги ўзбекистонлик мардикорларнинг ёнғинда нобуд бўлиши ҳолати иккинчи марта юз берди.

Санкт-Петербург шаҳридаги коммунал квартиралардан бирида чиққан ёнғин оқибатида Ўзбекистон икки фуқароси ва Тожикистон фуқароси деб тахмин қилинаётган икки бола нобуд бўлди.

Сешанба, 10 апрел куни Петербургнинг Московская-Сортировочная кўчасидаги 21-уйнинг иккинчи қаватида эрталабки соат тўртларда чиққан ёнғин оқибатида ҳозирча шахси аниқланаётган бир-бирига қариндош экани тахмин қилнаётган тўрт киши ҳалок бўлди. Уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда. Ёнғинда яна икки ёш бола куйиб кетган, улар тожикистонлик экани тахмин қилиняпти.

“Ўт ўчиришга етиб келган тезкор гуруҳ ёнғин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари яшаган хонада чиққанини аниқлади”, дейди Озодлика ўзини таништирмаган Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Тергов қўмитаси ходими.

- Ҳалок бўлган икки киши ва болаларнинг миллати ва бошқа маълумотлари аниқланмоқда. Лекин ҳозирдан айтишимиз мумкинки, ёнғин Ўзбекистон фуқароси яшаётган хонада чиққан. У билан бирга унинг жияни ҳам куйиб ўлган, деди Тергов қўмитаси вакили.

6 хоналик коммунал квартиранинг 10 квадрат метр катталигидаги хонада чиқиб, корридорга ёилган ёнғинни ўчиргани етиб келган ўт ўчирувчилар уни 20 дақиқада ўчириб бўлган. Исми ошкор қлинмаётган 48 ёшли ўзбекистонлик ва унинг жиянидан ташқари ўт ўчирувчилар қўшни хонада 8 ойлик ўғил бола ва 1 йил 8 ойлик қизча жасадларини топган.

Болаларнинг онаси, у 33 ёшли Тожикистон фуқароси дея тахмин қилимоқда, танасининг 60 фоизи куйиб кетгани айтилмоқда. У билан бир хонада яшаган 57 яшар ис газидан заҳарланган. Уларнинг иккаласи ҳам маҳаллий шифохонага олиб кетилган.

“Қутқарув ишлари давомида бинодан яна 15 киши эвакуация қилинди”, дея маълум қилишди шаҳар Тергов қўмитасида.

- Мазкур ҳодиса юзасидан РФ Жиноят Кодексининг 109-моддаси 3-қисми, яъни эҳтиётсизликдан ўлимга сабаб бўлиш бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда, деди Петербург Тергов қўмитаси ходими.

Терговчиларнинг дастлабки тахминларига кўра, қурбон бўлган ўзбекистонликлар шаҳарда мардикорлик қилиб кун кечирган.

Санкт-Петербургдаги “Умид” ўзбеклар жамияти фаоли Хусайн Бобожоновга кўра, бундай ҳолатларнинг юзага келишида кўп ҳолларда муҳожирларнинг оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслиги сабаб бўлмоқда.

- Бу домда фақат ўзбеклар–тожиклар яшар экан, как обшежитие. Булар асосан ўзлари ясаган печка, самоделний иситувчи мосламаларни қўйган экан. Ана шундан замикание бўлган экан. Асосан электрикадан бўляпти. Буларда газ йўқ-ку. Мана 10 кун бўлди, учта катта бола автосервисда ухлаб қолган кечқурун. Бир нарсадан замикание бўлиб пожар бўлган. Болларнинг оёқлари-қўллари куйган. Уларни болнисага олиб бориб даволатдилар, ҳозир улар уйига кетган бўлиши керак, дейди Петербургдаги автосервисда чиққан ёнғинда ҳеч ким нобуд бўлмаганига шукур қилган жамият фаоли Ҳусайн Бобожонов.

Бу сўнгги пайтларда меҳнат муҳожирларининг ёнғинда нобуд бўлиши ҳолатларининг биринчиси эмас.

Москванинг Качалово бозоридаги омборда чиққан ёнғин оқибатида нобуд бўлган 17 муҳожир куйиб ҳалок бўлгани тўғрисида Озодлик хабар берган эди. Москва шаҳар суд-тиббий экспертлари ҳалок бўлганлардан 10 нафарининг Ўзбекистон, бирининг эса Тожикистон фуқароси эканини билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG