Линклар

Суриядаги тинчлик музокараларига элчилик қилаётган Кофи Аннан Эронни мамлакатдаги зўравонликни тўхтатишда кўмаклашишга чақирди.

Аннан бугун Теҳронда Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий билан музокаралар ўтказди. Музокаралардан сўнг матбуотга сўзлаган Солиҳий Суриядаги вазият қай томонга қараб ривожланишидан қатъий назар президент Ассад ҳокимиятда қолиши керак, мазмунида баёнот берди.

Унга кўра, Ассадни ҳокимиятдан четлатиш чақириқлари бу давлатда "ҳукумат ваакуми"ини вужудга келтириши мумкин.

Вашингтонда АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан айнан Сурия масаласида музокаралар ўтказиши ҳам кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG