Линклар

logo-print
Шимолий Корея фазога учирилиши мўлжалланган ракетага ёқилғи қўйиш ишлари бошланганини эълон қилди.

Лекин, ракетага ёқилғи қуйиш қачон тугаши ва у қачон фазога учирилиши ҳануз сир сақланмоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шимолий Кореяни реката учириш режасидан воз кечишга чақирди.

АҚШ Давлат котибига кўра, ракета учирилиши Шимолий Кореяга қўшни бўлган мамлакатлар учун тўғридан-тўғри хавф бўлиб ҳисобланади.

Пхенян ракета Корея халқ демократик республикаси асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан коинотга сунъий йўлдош олиб чиқажагини билдирмоқда.

Бироқ Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари бу ерда гап баллистик ракета синови ҳақида кетаяпти, деган хавотирда.

Бугун Пхенянда Корея Меҳнат партиясининг конференцияси очилади. Ҳукмрон партиянинг бу анжуманида унга бош котиб қилиб Ким Чен Ин сайланиши кутилмоқда.

Ким Чен Ин ўтган йил декабрида вафот этган давлат раҳбари Ким Чен Ирнинг ўғлидир.
XS
SM
MD
LG