Линклар

Москвада озарбойжонлик ислом фаоли ўлдириб кетилди


Ўтган тунда Москвада озарбойжонлик таниқли диндор Метин Мехтиевнинг жасади пичоқланган ҳолда топилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан берилган маълумотларга кўра, икки ойлик фарзанди билан рафиқасини қарши олишга ҳозирлик кўраётган Мехтиевга кўчага чиққан пайтида ҳужум қилинган.

Воқеа гувоҳларига таяниб берилаётган маълумотларга кўра, сафида бир аёл ҳам бўлган беш кишилик гуруҳ аввалига Мехтиевни калтаклаган ва кейин бир неча маротаба пичоқлаган.

Мехтиевнинг қариндошлари ва дўстлари ҳужумнинг миллий нафрат асосида содир этилганини тахмин қилмоқда.

33 ёшли Метин Мехтиев Россиядаги Ислом маданий марказида 2011 йилга қадар ишлаган.

Россиядаги йирик маданият марказларидан бири бўлган бу марказ Россия Олий суди қарори билан ёпилган эди.
XS
SM
MD
LG