Линклар

logo-print

Индонезияда кучли зилзила бўлди, цунами кутилмоқда


Индонезияда 2010 йил октябрда ҳам 7.7 даражали ер силкиниши ва кучли цунами бўлган, аҳолига катта талофот етган эди.

Индонезияда 2010 йил октябрда ҳам 7.7 даражали ер силкиниши ва кучли цунами бўлган, аҳолига катта талофот етган эди.

Индонезияда 8.7 даражали зилзила рўй берди ва мамлакатнинг соҳилбўйи ҳудудларида аҳоли цунами келиши эҳтимолидан огоҳлантирилди.

Ер силкиниши маркази мамлакатнинг шимолидаги Асеҳ вилоятига тўғри келди.

Хабарларга кўра, ер силкиниши Ҳинд океани қирғоқлари бўйлаб жойлашган Сингапур, Таиланд, Малайзия ва Ҳиндистонда ҳам кузатилган.

Бу давлатларда ҳам соҳилбўйида яшайдиган аҳоли цунами хавфидан огоҳлантирилган.

2004 йилда бу ҳудудга ёпирилган цунами натижасида Асеҳ вилоятининг ўзида 170 минг одам, бутун минтақа бўйлаб жойлашган 13 давлатдан жами 230 минг одам нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG