Линклар

2012 йил ичида Ўзбекистонда ОАВга доир қонунлар янгиланади


Ўзбекистонда 2012 йилда қабул қилиниши режалаштирилаётган қонун лойиҳалари ва ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ҳақидаги махсус дастур тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган дастурга мувофиқ йил давомида “Оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий фаолияти тўғрисида”, “Оммавий ахборот воситаларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кафолатлари тўғрисида”, “Телерадиоузатиш тўғрисида” қонун лойиҳаси тайёрланади.

Шунингдек, “Хусусийлаштириш тўғрисида”, “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг ўзгартирилган, янги таҳрирдаги лойиҳаси кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 2012 йилнинг охирига қадар “Иссиқлик таъминоти тўғрисида” ва “Газ таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG