Линклар

“Соқол қўйиш Ўзбекистон фуқаросининг шахсий иши”


Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари соқол қўйиш ҳар кимнинг шахсий иши десада, соқол тагида нима яширинганини билишни истайди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари соқол қўйиш ҳар кимнинг шахсий иши десада, соқол тагида нима яширинганини билишни истайди.

Ўзбекистон Ички ишлар тизими ходимларининг соқол қўйган одамга эҳтимолий террорчи деб қараши шаклланган. Бу ҳолат эса паспорт алмаштирмоқчи бўлган серсоқоллар учун мушкуллик туғдирмоқда.

Самарқандлик Абдулҳамид исмли 25 яшар йигит соқоли боис паспортини янгилаши қийин бўлаëтганини интернетдаги LiveJournal саҳифасида ëзди.

"Соқолдорлар учун паспорт" деган ушбу ҳикоя муаллифи 25 ëшга тўлганида паспортини алмаштириш учун мурожаат қилганида паспорт бўлими мулозимлари ундан махсус рухсатнома талаб қилишганини ëзади.

LiveJournal да Абдулҳамиднинг ëзишича соқол қўйиш учун изн вилоят мусулмонлар идораси тарафидан берилиши унга билдирилган.

Абдулҳамид вилоят имоми билан учраша олмаган ва ўз маҳалласидаги масжид имомига мурожаат қилган. Имом ўзи ҳам қўрққанидан соқолсиз юрганини ва соқолли кишилар СНБ қора рўйхатига киритилишини билдирган.

LiveJournal даги қиссадан "Ўзбекистонда паспортга соқол қўйган ҳолда тушиш учун махсус рухсат керакми?" деган савол келиб чиқади.

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига бу юзадан изоҳ сўраб телефон қилдик. Ўзини ИИБ ишонч телефони маъсулиман деб таништирган ходим бу саволимизга, паспорт берилмаган йигитнинг соқоли шубҳали даражада узун бўлган бўлса керак дея жавоб берди:

- Энди шунга яраша бўлса керакдирки, айтган. Тўғрими? Нормалний бўлса, улар ҳам гапирмайди. Ҳозир биласизку ўстириб юрадиганлар кўп,- дейди ўзини Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ишонч телефони масъулиман деб таништирган ходим.

Соқол қўйиш учун имомдан рухсат олиб келиш керакми, деб сўраганимизда мулозим бундай гапни биринчи марта эшитаëтганлигини айтди.

Узун соқолдан шубҳаланишга буйруқ бор

Самарқанд вилоят ички ишлар бўлими мулозими соқол қўйганлар потенциал террорчи бўлиши мумкинлиги боис уларни жиддий текширувдан ўтказиш ҳақида кўрсатма борлигини айтди.

Бундай кўрсатма бутун республика бўйлаб берилганинини Қашқадарë вилоят ички ишлар бўлими ходими билан суҳбатдан ҳам аëн бўлди.

Суҳбатдошга кўра ИИБ ходимлари узун соқол остида нима яширинганини билишга ҳақли.

- Расмда фуқаронинг юзи кўриниб туриши керак. Соқол қўйиб бирор нимани яширмоқчи бўладими, бир нима бўладими, шунинг учун жуда ўсиб кетган соқол эмас кичкина соқол, мана ўзимизнинг имомлар қўйиб юрадику, жуда ўсиб кетган соқол билан бериб бўлмайди. Текширув олиб боришга буйруқ бўйича бизларнинг ҳаққимиз бор. Буйруқ бўйича суриштирув, текширув ишларини олиб боради шахсини текшириш бўйича. Танимаслиги учун соқолини ўстириб нима қиладиганлар ҳам бўлиши мумкинда.

Озодлик: Тартиби қанақа? Қоғоз керакми?

- Ҳеч қандай қоғоз керак эмас. Соқол қўйиб юриш, бошқа қилиш у фуқаронинг шахсий ҳуқуқи. Хоҳласа, соқол қўйиб юради, хоҳласа сочини ўстириб юради,- дейди Қашқадарë вилоят ички ишлар бўлими ходими.

Соқол эстетикаси

Қашқадарë ИИБ ходими Озодлик билан суҳбатда имом домлалар қўядиган ҳушбичим соқолчаларга эътироз йўқлигини айтди. Суҳбатдошга кўра, диндорларнинг тақиқланган оқимларга аралашганларнинг қайси бичимда соқол қўйиши барча милиция ходимларига яхши таниш.

Айни пайтда, суҳбатдош ҳар бир ўзбек фуқароси соқол қўйиш ҳуқуқига эга эканлигини расман таъкидлади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва Ўзбекистон Проваслав черкови вакиллари соқол қўйиш масаласида паспорт тизимига аралашмасликларини маълум қилишди.

Соқол ва сиëсат

Россия подшоси Петр бир, боëнларга соқол қўйишни тақиқлаб қўйган эди. Қолганлар соқол қўйиш ҳуқуқини сотиб олишган. Бир йил давомида соқол қўйиш учун ўша пайтда 10 олтин червон тўланган.

Соқол қўйиш учун пул тўлаган соқолдорга махсус темир тумор берилган. Бўйинга осилган бу тумор соқол назорати билан шуғулланган миршабларга кўрсатилган.

Диндорлар Чор Россиясида соқол ҳақидан озод қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG