Линклар

logo-print

Апрел ойининг охирги кунларида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва қизиқчи Шукрулло Исроилов АҚШда уч кунлик концерт беришни режалаштирмоқда.

Озодбекнинг "Хуш келдингиз" концерти


Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ва қизиқчи Шукрулло Исроилов ижросидаги “Хуш келдингиз” деб номланган концерт дастури 26, 27, 29 апрел кунлари АҚШнинг Ню Йорк ва Пенсилвания штатида ўтказилади.

Концерт дастурининг ташаббускори Америкада ўзбек тилида чиқадиган “Ватандош” газетаси бўлиб, нашр таҳририяти вакили Озодлик билан суҳбатда АҚШдаги ўзбекларнинг таклифларидан келиб чиқиб, Озодбек Назарбеков ва Шукрулло Исроиловнинг концертини ташкил қилишга қарор қилганини айтади.

“Ватандош” газетаси муассиси Фарход Султоновга кўра, концерт дастурлари Филаделфиядаги "Самарқанд" ресторани, Бруклиндаги "Millinuim Theatre" ҳамда Квинсдаги "Da Mikielli Palace" концерт залларида бўлиб ўтади.

- Озодбек Назарбековни олиб келиш учун охирги уч ой давомида ҳаракат қилинди. Яқинда Озодбек Назарбеков ва Шукрулло Исроиловнинг визаси чиқди. Концерт дастурлари апрел ойининг 26, 27 ва 29 кунлари Ню Йорк ва Филаделфияда ўтказилади. "Millinuim Theatre" театри 600 кишилик, "Da Mikielli Palace" концерт зали ҳам каттагина. “Самарқанд” ресторани ҳам катта бўлиб, уни ўзимизнинг юртдошлар-самарқандлик акахонлар очишган. Концерт борасида кеча “Ватандош” газетасида эълон қилган эдик. Америкадаги юртдошларимиз бу хабарни жуда хурсандчилик билан кутиб олишди,- дейди Фарход Султонов.

Қизиқчи Шукрулло Америкада кўп бўлган


Кулгу устаси Шукрулло Исроиловнинг Озодликка айтишича, у АҚШда аввал ҳам икки бор концерт берган.

- Америкада концерт берамиз деб сўрашди. Озодбек Назарбеков иккаламиз. Концерт ўзимизнинг ватандошларга мўлжалланган. Бу энди Наврўз байрами муносабати билан ташкил қилинаяпти. Мен аввал икки марта - 2002 ва 2003 йиллари Америкада бўлганман. АҚШдаги ўзимизнинг элчихонада Наврўз байрами бўлган. Шу тадбирда иштирок этиб қайтганмиз. Энди биз кўп дунё кезганмиз. Кўп мамлакатларга бордик. Лекин ўзимизнинг Ўзбекистонга тенг келадиган юртнинг ўзи йўқ. Ҳар бир инсоннинг ўзининг туғилган жойи яхши, дейди-ку. Чет элга борсак, узоғи билан бир ҳафтага бўлса, бўлди. Жонга тегади. Одам уйига кетгиси келади. Аввало Ўзбекистонимизга кўз тегмасин. Чет давлатларда юрган юртдошларга ниятимиз соғ-саломат бўлишсин. Ўзбеклигини унитишмасин,- дейди Шукрулло Исроилов.

Ўзбекнинг "дўмбоққина" қизиқчиси дея танилган Шукрулло Исроилов кулгу саҳнасида етакчи санъаткорлардан биридир.

Хонанда Озодбек Назарбеков эса бугунги кунда ўзбек эстрадасининг энг машҳур қўшиқчиларидан саналади.
XS
SM
MD
LG