Линклар

ФИФА ташкилоти эълон қилган футбол бўйича миллий терма жамоалар рейтингида Ўзбекистон ўтган ойга нисбатан 2 поғона пастлади.

Айни дамда Ўзбекистон ФИФА жаҳон рейтингида 69-ўриндан жой олган.

Осиё зонасида эса Ўзбекистон 6-ўринда мустаҳкам бормоқда. Осиёда биринчи бешталикга Австралия, Япония, Жанубий Корея, Эрон ва Хитой терма жамоалари кирган.

ФИФАнинг жаҳон рейтинги биринчи учталигида эса Испания, Германия ва Уругвай терма жамоалари ўрин олган.

Минтақа мамалакатлари орасида Ўзбекистон дадиллик билан биринчиликни сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтинггида эгаллаган энг юқори поғонаси 2006 йил ноябр ойига тўғри келади. Унда терма жамоамиз жаҳон рейтингида 45-ўринни олган эди.

ФИФА рейтинги ҳар ойда янгиланиб турилади.
XS
SM
MD
LG