Линклар

Шимолий Корея фазо ракетасини пайшанба куни учириши мумкин, деган тахминлар илгари сурилмоқда.

Пхенян эса ракета учириладиган аниқ санани эълон қилгани йўқ.

Чоршанба куни Шимолий Корея расмийлари ракетага ёқилғи қуйиш ишлари бошлангани хақида хабар беришган эди.

Пхенян ракета Корея халқ демократик республикаси асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан коинотга сунъий йўлдош олиб чиқажагини билдирмоқда.

Бироқ Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари бу ерда гап баллистик ракета синови хақида кетаяпти, деган хавотирда.
XS
SM
MD
LG