Линклар

Сурия хукуматига қўшинларини исёнчи шаҳарлардан олиб чиқиши учун янги мухлат берилди.

Унга мувофиқ, Сурия аскарлари ва харбий техникаси шаҳарлардан пайшанба куни эрталабки соат 6 гача олиб чиқилиши шарт.

Президент Башар Ассад ҳукумати янги ўт очишни тўхтатиш режасига амал қилишини, бироқ қуролланган гуруҳлар хужум қилса жавоб қайтарилишини айтган.

Кофи Аннан бошчилик қилган тинчлик музокаралари дастлабки натижасига кўра, Ассад ҳукумати ўт отишни сешанба куни тўхтатиши керак эди. Бироқ шунга қарамай, харбийлар ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар давом этган.
XS
SM
MD
LG