Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:35

Мексикада кучли зилзила рўй берди


Мексикада кучли зилзила қайд этилди. АҚШ Геология Тадқиқотлари марказига кўра, ер силкиниши магнитудаси 7 бални ташкил этган.

Маркази Микаокан штатига тўғри келган зилзила мамлакат пойтахти Мехико шахрида ҳам сезилган.

У ерда одамлар уйларини тарк этиб, кўчаларга чиқишга мажбур бўлишган.

Зилзила оқибатида зарар кўрилгани тўғрисида маълумот олинмади.
XS
SM
MD
LG