Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:53

Эрон Германияга нефт сотишни тўхтатди


Эрон ҳукумати Германияга нефт экспортини тўхтатди.

Бунга Европа Иттифоқининг Эронга қарши қўйган нефт эмбаргоси сабаб бўлди, дея хабар беради "Пресс ТВ" телеканали.

Европа Иттифоқи Эроннинг ядровий дастурларига қарши жазо чораси сифатида бир қатор санкцияларни жорий қилган эди. Уларнинг бирида Эрон билан нефт хомашёси ва нефт маҳсулотлари хусусидаги шартномаларни имзоламаслик кўзда тутилган.

Санкцияларгача Европа Иттифоқи Эрон дунёга сотадиган нефтнинг бешдан бирини харид қилар эди.
XS
SM
MD
LG