Линклар

ЕХҲТ вакили ўзбек дипломатлари билан учрашди


ЕХҲТнинг миллий озчиликлар ишлари бўйича Олий комиссари Кнут Воллебек.

ЕХҲТнинг миллий озчиликлар ишлари бўйича Олий комиссари Кнут Воллебек.

Шу йилнинг 11 апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ЕХҲТнинг миллий озчиликлар ишлари бўйича Олий комиссари Кнут Воллебек билан учрашув бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, мазкур учрашувда бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 140 дан зиёд миллий маданий марказ мамлакатдаги миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришга, тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилган, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинган.

Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда Кнут Воллебекка ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Дьерд Сабо ҳамроҳлик қилган.
XS
SM
MD
LG