Линклар

"Ўзбек рассомлари Тарковскийдан илҳом олади"


Андрей Тарковский "Солярис" филмини суратга олмоқда.

Андрей Тарковский "Солярис" филмини суратга олмоқда.

4 апрел куни таниқли киночи Андрей Тарковский таваллудига 80 йил тўлди. 1976 йилда Тарковский ўзбек рассоми Шавкат Абдусаломов билан ҳамкорликда "Сталкер" филмини яратган эди. Бугунги ëш ўзбек рассомлари ҳам Тарковскийдан илҳомланишаётганини айтишади.

ХХ асрнинг энг таниқли киночилардан бири Андрей Тарковский ҳаëт бўлганида 80 ëшга тўлар эди.

Тарковский ҳали талабалиги пайтларида 1956 йилда Ҳемингуэйнинг “Қотиллар” асарини кино тилига кўчиради.

Диплом иши сифатида Тарковский суратга олган "Каток ва скрипка" филми 1961 йилда Ню-Йоркдаги талабалар кинофестивали совринини қозонади.

1982 йилда Тарковский “Ностальгия” филмини суратга олиш учун Италияга кетганича Совет Иттифоқига қайтиб келмайди.

Дунëнинг энг яхши 20 киночиси қаторига киритилган Тарковский 1986 йили Парижда ўпка саратонидан вафот қилади.

Таниқли ўзбек кино-рассоми Шавкат Абдусломов Андрей Тарковский яратган “Сталкер” филмида саҳналаштирувчи рассом сифатида иштирок қилган.

Андрей Тарковский ўзбек киночилари Али Ҳамраев, Рустам Ҳамдамовлар билан доимий ижодий мулоқотда бўлган.

Тарковский ижоди қатор ëш ўзбек санъаткорлари учун мактаб бўлган. Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Ғафуржон Қодиров Тарковскийни ўзига устоз деб билади.

Ғафуржон Қодиров билан қилаëтган суҳбатимизга Ўзбекистонлик таниқли рассом Ҳуршид Зиëҳонов ҳам қўшилди.

Ўзбек рассомлари Ғафуржон Қодиров ва Ҳуршид Зиëҳоновлар билан "Тарковскийни бугунги ëш ўзбек ижодкорлари биладими?" деган мавзуда суҳбатлашдик.

XS
SM
MD
LG