Линклар

Душанбеда яна бир “Америка бурчаги” очилди


АҚШнинг Душанбедаги элчиси Кеннет Гросс.

АҚШнинг Душанбедаги элчиси Кеннет Гросс.

Тожикистон пойтахтида яқинда фаолият бошлаган миллий кутубхонада 12 апрел куни “Америка бурчаги” ахборот-ресурс маркази ташкил этилди.

- Эндиликда Тожикистон олтита Америка бурчагига эга. Яна бешта худди шундай бурчак бу мамлакатнинг бир қатор олийгоҳлари биносида фаолият юритмоқда. Бу марказлар икки давлат тиғиз ҳамкорлигининг яна бир исботидир, - деди мазкур марказнинг тантанали очилиш маросимида сўзлаган АҚШнинг Душанбедаги элчиси Кеннет Гросс.

Мингдан ортиқ техник, илмий, бадиий адабиётлар ва ахборот ресурслари ҳамда электрон кутубхона билан жиҳозланган мазкур марказ тожикистонлик қизиқувчиларга Америка ҳақида маълумотлар тарқатиш мақсадида очилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG