Линклар

Наманган вилоятидаги “Наманган” телеканали “Музлик даври” мултфилми намойиш этилаётган пайтда болаларга ажратилган вақт 2 марта узилиб, реклама берилгани учун жазоланди.

“Olam.uz” сайти маълумотига кўра, “Наманган” телевидениесига нисбатан болалар аудиториясига мўлжалланган (14 ёшгача) кўрсатувларда реклама жойлаштирилгани учун иш қўзғатилган. Бироқ сайт телеканалга қандай жазо берилгани ҳақида ёзмаган.

Ўзбекистон Давлат монополиядан чиқариш қўмитаси томонидан реклама жойлаштирилаётганида қонунчилик талабларига амал қилиниши бўйича 2012 йилнинг 1 чораги учун ўтказган мониторинги натижасида телевидение ва радиода 8 та қонунбузарлик ҳолати аниқланган.
XS
SM
MD
LG