Линклар

Расмуссен: НАТО Афғонистон бўйича маъсулиятини тўла бажаради


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.


НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен халқаро кучлар Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини 2014 йил охирига қадар афғон ҳарбийларига топширилиш режасига тўлалигига амал қилаётганини таъкидлади.

Бу ҳақда бугун Кобулдаги чиқишида гапирган Расмуссенга кўра, 2013 йил ўрталаридан бошлаб, Афғонистондаги хавфсизлик назорати учун асосий маъсулият маҳаллий ҳарбийлар зиммасига ўтади.

Расмуссен 2014 йилдан кейин ҳам НАТО афғон қўшинларини тайёрлаш ва молиялаш ишларини давом эттиришини ҳам маълум қилди.

Ҳозирда Афғонистон хавфсизлик кучлари сафида 330 минг ҳарбий бўлиб, йил охиригача улар сони 352 мингга етказилади.
XS
SM
MD
LG