Линклар

logo-print

Украинада собиқ вазир 5 йилга қамалди


Украина собиқ Мудофаа вазири Валерий Ивашенко.

Украина собиқ Мудофаа вазири Валерий Ивашенко.

Украина собиқ Мудофаа вазири Валерий Ивашенко суд ҳукмига кўра беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Киев маҳкамаси Ивашенкони хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топди.

Айблов хулосасида Ивашенконинг кемасозлик заводини ноқонуний ўзлаштириб олиш орқали давлатга 9 миллион АҚШ доллари миқдорида зарар етказгани аниқлангани қайд қилинади.

Ивашенко бу айбловларни инкор қилиб келмоқда. У 2010 йилнинг августидан буён ҳибсда ушлаб турилибди.

Собиқ вазирнинг адвокатлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишни режалаширмоқда.
XS
SM
MD
LG