Линклар

Сурияда бугун эрталаб соат 6 дан бошлаб, БМТ ва Араб Давлатлари лигаси махсус вакили Кофи Аннан режасига мувофиқ ҳукумат ва мухолифат кучлари ўт очишни тўхтатиш битими амал қила бошлади.

Сурияда ўт очиш тўхтатилгани айтилаётган бир пайтда, мамлакатда уч нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилгани ҳақида хабар қилинди.

Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабарига кўра, 12 апрел куни Ҳама вилоятидаги назорат-ўтиш пунктида ҳукумат кучлари томонидан бир нафар тинч аҳоли вакили отилган.

Суриядаги ҳуқуқ фаолларига кўра, Дамашқ шимоли-шарқида ҳукуматга қарши намоийишчиларга ҳукумат ҳарбийлари ўт очган пайтда яна икки киши ўлган.

Ҳозирда ушбу хабарлар бошқа манбалар томонидан тасдиқланганича йўқ.
XS
SM
MD
LG