Линклар

Туркияда яна ҳарбийлар ҳибсига ордер берилди


Туркия ҳарбийлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматини ағдаришга уринганликда айбланмоқдалар.

Туркия ҳарбийлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматини ағдаришга уринганликда айбланмоқдалар.

Бугун Туркияда полиция томонидан истеъфодаги бир қанча ҳарбийларнинг уйларида тинтув ўтказилди.

Расмийларга кўра, бир қанча ҳарбийни, жумладан, истеъфодаги генерал Чевик Бирни ҳибсга олиш ҳақида ордер берилган.

Айни тинтув ва ҳибслар Эргенекон иши доирасида яъни Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматини ағдаришга уриниш фитнасига оид экани айтилмоқда.

Жорий ой бошида Туркияда икки ҳарбийга нисбатан давлат тўнтаришига алоқадорлик айблови билан маҳкама бошланди.

Ҳозирга қадар Эрдўғон ҳукуматини ағдаришга уринганлик айби билан Туркияда олтмишга яқин генерал ва адмирал қамоққа олинган.

Мустақил таҳлилчилар¸ Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ҳарбийлар¸ хусусан қудратли генералларга қарши олиб бораëтган жазо кампанияси Туркиядаги демократия истиқболига жиддий таҳлика солаëтганидан хавотир билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG