Линклар

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияда бугун эрталаб ҳукумат қўшинлари билан мухолифатчилар ўт очишни тўхтатганидан сўнг, мамлакатдаги вазият барқарор равишда қолаётганини таъкидлади.

Женевадаги чиқишида гапирган Бан Ки Мунга кўра, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув учун маъсулият Сурия ҳукумати зиммасига тушади.

- Ҳозирда вазият тинчдай кўринаяпти. Биз жуда диққат билан кузатаяпмиз. Лекин халқаро ҳамжамият ишонқирамай турибди, чунки Сурия ҳукумати аввал берган кўплаб ваъдаларининг устидан чиқмаган, дейди БМТ Бош котиби.

Бан Ки Мун БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияга ўзининг кузатувчилар миссиясини жўнатиш масаласини муҳокама қилаётганини айтди.

Бугун суриялик ҳуқуқ фаоллари мамлакатда уч нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилгани ҳақида хабар қилди.

Сурия давлат телеканали эса Алеппо шаҳрида мина портлаши натижасида бир офицер ўлгани ва 24 ҳарбийнинг жароҳатлангани ҳақида маълум қилди.
XS
SM
MD
LG